Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 26

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

ўқувчиси бўлган қизалоқнинг тилидан Худонинг тушмаётгани бу замонда, хусусан, қайта қуришга киришган жамиятда нечоғлик жасорат иш эканини Нуриддин ичдан тан олди. Қолаверса, бу калима болаликдан нурдек, пичир шаклида ўзининг ҳам вужудида кезишини инкор этмайди. Шу боис Муяссарни рағбатлантиргиси келди:

      – Қўлинг дард кўрмасин, синглим, Оллоҳ ишингга барака берсин…

      Бирпасдан сўнг у табибу ҳамроҳларини кузатиб, кўчага чиқди. Индинга айни шу маҳалда улар яна келадиган бўлишди. Нуриддин асосан онасини ўйлаб, Муяссарга яна келишини илтимос қилган эди. Ўзида эса ҳамон иккиланиш жараёни қутқу соларди. Қизиқ, муолажага кирган катта ўғлида ҳам яққол ўзгариш кузатилган. Қизнинг қўл ҳаракатлари чоғида ўғлининг баданида нималардир ўрмалагандай туюлган. Бурни битиб, нафас олиши қийинлашиб юрарди, очилиб кетибди, нафас олиши равонлашибди. Онажони-чи? Ўзларини қўйгани жой тополмайдилар. Терга пишганлар…

      Бекатда шулар ҳақида ўй сураркан, негадир совқотаётганини ҳис этди у. Ажабо, ҳаво илиқ, шамол йўқ, осмон тиниқ, юлдузлар чарақлаб турибди… Шамоллашга асос борми?.. Ўрнидан туриб, у ёқ-бу ёқ юра бошлади. Барибир эти жунжикиб, титроқ кучайди. Троллейбус тўхтаб, ундан Ҳилола тушди:

      – Кўп кутдизми, ака?

      – Чорак соатча. Меҳмонларни кузатиб, бу ёққа, сени кутиб олишга келдим, – ҳеч нима бўлмагандай, хотиржам жавоб қайтарди ака.

      – Меҳмон? Ким келди?

      – Муяссар келиб кетди.

      – Ростданми? – Ҳилола таққа тўхтаб, акасидан қувонтирадиган, ҳаяжонли жавоб кутди. – Онамни кўрдими? Нима деди?

      – Онамни дарди врачбоп эмиш.

      – Ээ, акаа… Энди нима бўлади? – Ҳилола йиғламсираб, судраб қадам ташларкан, жуда эзгин овозда қўшиб қўйди. – Унга жудаям ишонувдилар…

      – Барибир муолажа қилди. Ўзлари айтдилар, кучли таъсир этган эмиш…

      Ҳилола онасида бардамлик-тетикликни кўрдию тўлқинланиб кетди, киприкларидан бир неча томчилар сирпанганча она бағридан ўзини бўшатмай жим қотди.

      Эртаси кун ҳақиқатдан ҳам Шамсия буви ўзини батамом соғайгандай ҳис этди. Онаизордан хабар олиш учун келган Роҳила ҳамда Фазлиддин билан биргаликда Навоий кўчасидаги ярмарка магазинларини кўздан кечирдилар, ҳатто “Қозоғистон” кинотеатрида бўлаётган ҳинд фильмига болаларию неваралари билан бирга боришга майл билдирдилар. Нуриддин орага тушиб, рад этди:

      – Бирданига кўп юриб юбордингиз, онажон, чарчайсиз.

      – Кучимга куч қўшилопти, бачам. Шунча юрсам ҳам чарчамадим. Учинчи қаватдан икки марта пастга тушиб, дам олиб-дам олиб чиқсам ҳам латта бўлардим. Соғайганим шу-да. Муясни Худо манга етказди.

      – Тўла соғайинг, ўзим бунақа киноларга, театрларга кўп олиб бораман, хўпми, онажон.

      Шамсия буви Муяссарнинг учинчи муолажасидан кейин ўзини янада тетик сезиб, гўё буткул соғайгандай эди. Бироқ Нуриддиннинг мазаси қочди. Бундан у жуда ажабланди. Кейинроқ маълум бўлдики, у тузуккина тумовга-гриппга

Скачать книгу