Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

майли, локин сан гапни чувалаштирма, мана, Баҳри акангдан сўра, ўша санаторда нима бўлган. Ўзинг айт, Баҳри, – отаси эшик ёнида маъюс ўтирган бошқа ўғлига қўл силтади.

      – Шунақа тахминий гапларни йиғиштириб қўяйлик-да, онамни даволаш йўлларини излайлик, – дедию Баҳриддин ўрнидан турди.

      – Гапинг тўғри, бачам, локин қўрқиш ёмон-да, қирқ кунда ўзини билинтиради. Шу бугун ўшанга қирқ кун тўлди.

      Бу гап Нуриддиннинг эсхонасини чиқариб юборди. У ҳам дарҳол ўрнидан туриб, секин юриб бораётган укасига эргашди. Нарироқ бориб, Баҳриддиннинг тирсагидан қаттиқ тутди:

      – Санаторийда нима бўлган? – қатъий, ҳукмона сўради у. Энди унинг сўроғини жавобсиз қолдириб бўлмас эди. Кечмиш хунук воқеани пайсалга солиб айтиш ҳам зарар келтириши мумкин. Фақат бир оз юмшатиш лозим, шекилли.

      – Бу ишда, тўғриси, бизларни ҳам айбимиз бор, ака.

      – А?

      – Ҳа… ғафлатда қолганмиз, – дея ука ётиғи билан сўз бошлади. – Санаторий шаҳар яқинидаги колхоз марказида. Маъдан сувли, шароити ёмон эмасиди. Ўйлаб-ўйлаб, онамни ўша ерга жойлаштирувдик.

      – Индаллосини айт, – Нуриддин сабрсизланди.

      – Тўрт кишилик яхши палатайди. Ҳаммаси тузук бошланди. Иккинчи куни онамни ёнидаги бўшаган каравотга ёшгина келинчак келган. Очиққина, хушмуомалалийкан, онам билан чиқишиб қолган. Эри ичиб келиб, беҳудадан-беҳудага уравераркан. Бемаҳалгача гаплашиб ётиб, уйқуга кетишган. Бир вақт қаттиқ чинқиришдан, дод-войдан сапчиб уйғонишган. Кимдир шоша-пиша чироқни ёққан. Нима бўлганлиги номаълум, ҳалиги келинчак ерда думалаганча типирчилаб ётади. Уввос солиб йиғлайди, иккала қўлини чўзиб, ҳимоя сўраб, сандироқлайди.

      – Имм… – Нуриддин титраб кетди. Вазиятни кўз олдига келтириб, ўзини қўярга жой тополмай қолди. – Туш кўриб, алаҳсираган…

      – Шугина эмас, кейин билдик, эси пастроқ, кирди-чиқдиям экан.

      – Оббо, нега уни соғ одамлар орасига қўйганлар?

      – Ҳамма гап шунда-да, ака, бефаросат дўхтирларни иши бу.

      – Ўшанда онам қўрққанлар, юраклари шикастланган, демоқчисан, а? – деди Нуриддин ўйланқираб. – Тўғри, қўрқув-ёмон. Мен ҳам шу фикрга келган бўлардим. Хўш, кейин-чи?

      – Икки кун аҳвол шундай давом этган. Келинчакнинг бу қилиғидан бир бемор шайтонлаб қолган… Ўзига келмаган… Шундан кейингина телба келинчакни олиб кетганлар. Онамни мазалари қочган.

      – Нега мени чақирмадинглар? – Нуриддин яна аччиғланиб, укасига хўмрайиб қаради.

      – Сиз қиладиган иш йўғиди, ака, кейин онамни икки кишилик яхши палатага ўтқазтирдик. Қўшимча дорилар, уколлар ишлатдик. Соғайиб қолувдилар…

      – Балки босим ўшанда кўтарилиб кетгандир, – дедию Нуриддин Носир дўхтирнинг эрталаб айтган сўзларини эслади: “Паст босимга ўрганган томирлар босим кескин кўтарилишига тоб бериши қийин. Бу кўпинча инсультга олиб келади. Унинг шакли ҳар хил, оғиридан қутилиш мушкул. Ортиқча таъсирланиш-қувониш ҳам,

Скачать книгу