Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 16

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

Баҳриддин табиатан ўзи шунақа: қаерга борса, қаерда ўтирса, озодаликни, нафисликни талаб қилади. Бирор хас-хашак, уйиб қўйилган ашқолдашқол ошга тушган пашшадай табини хира қилади. Кўпинча буни айтиб ўтирмай, ўзи ишга тушиб кетади. Меҳрибончиликда ҳам унинг тенги йўқ. Отасию онаси бош ўғилдан сўнг унга кўпроқ суянадилар…

      Нуриддин укасини кўрган заҳоти кўнгли бўшашиб, ичдан нимадир тўлиқиб келди. Ҳатто челагу супургини қўйиб, қўлини офтобада чайиб, ўзига пешвоз чиққан укасига бирор оғиз сўз ҳам айтолмади, жигарининг саломига бош қимирлатдию индамай уни бағрига босди. Бир нафас шу кўйича, жимгина уни қучиб турди. Ўзига келолмади. Баҳриддин оғаси аҳволини тушунган, синглисининг кўзларидан шашқатор томчилар қулаётганини кўриб, ўзи ҳам бўшашган эди. У фақат:

      – Тинчлик, қўрқманглар, – дейишга куч топди. Бу ҳаммадан тезроқ Озодани дадиллаштирди. У жилмайишга уринди. Лекин кулолмади.

      – Ойимга нима қилди? – деб сўрай олди Озода.

      Савол жавобсиз қолди. Ичкаридан бошқа укалар, сингиллар, келинлар, бир талай қариндош-уруғлар тўда-тўда бўлиб, уларга пешвоз чиқишди. Олисдан келган ака-сингил уларнинг ҳар бири билан қучоқлашиб, гоҳ ўпишиб кўришаркан, ажаб, иккиси ҳам бир хил ҳолатга тушган, иккиси ҳам гапиролмай, унсиз йиғлашарди. Ҳилола баъзангина ҳиқиллаб қўярди. Гўё нимадир демоқчи бўлишардию ёшлар жаласи парда бўлиб, сўзларни тўсарди. Қани энди бу йиғи дард-аламларни улоқтирувчи, қувончли йиғи бўлсаю бор овозларини қўйиб, йиғласалар, кейин кулсалар… Шундай лаҳзалар юз кўрсатармикан? Аммо… ҳаммалари тўпланишганига кўра… Худо кўрсатмасин…

      4. САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БОРМИ?

      Нуриддин олдинда, сал орқароқда синглиси билан хотини “Она уйи”га қадам қўйишди. Қибла тарафдаги дераза ёнида, шифтга қараганча ҳаракатсиз ётган онасини кўргач, у одимларини тезлатиб, бемор ёнига тиз чўкди. Озода оёқ томонда нима қиларини билолмай, тик турганча лол қотди. Ҳилола бўлса, бир оёғини остонадан ўтказиб, иккинчиси нарёқда турганча, рангги сурпдай оқариб, эшик кесакисига суянди. Кимдир уни маҳкам тутиб, ичкари бошлади, йиқилишдан сақлаб қолди.

      – Онажон… Сизга нима бўлди? – Нуриддин йиғи аралаш пичирлаб, онасининг юзларию пешонасидан ўпди, юмуқ кўзларига тикилди. – Гапиринг…

      – Онажон! – энди ҳушига келган Ҳилола ҳам волидасининг бағрига отилди. – Нимага ўрниздан турмаёпсиз?

      Бироқ саволларга жавоб йўқ, кўзлар юмуқ, оғиз очиқ хишиллаб, хирқироқ нафас олишлар. Нафас йўлларини балғам тутган каби куч билан ҳаво тортиб, яна куч билан чиқарилади. Юрак зўриқиб ишлаётгандай: кўкрак қафаси тез кўтарилиб, тез тушади. Бундайин дардларга, шунча ёшга кириб на Нуриддин, на Озода дуч келишган. Қандай чора кўришни билмай, гангиб қолишди. Ҳилола-ку, батамом ўзини йўқотиб қўйган. Гоҳида:

      – Она, онажон, кўзизни очинг, – дейдию волидасининг юзларига юзларини босади. Лекин онасидан садо чиқмайди: уларнинг келишига ҳам, саволларига ҳам бепарво, гўё аразлагандай. Агар

Скачать книгу