Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 18

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

шу аҳволга тушганини аниқ билмайди. У ихлос қўйган, қишлоқдагина эмас, туманда ҳам ташхислари тўғри чиқадиган Носир дўхтирдан ҳамон дарак йўқ. Уни излаб кетган укаси ҳам қорасини кўрсатмаяпти. Шуни ўйлаб, Нуриддин кўча тарафга юрди. Қаршисидан кўзлари киртайган Баҳриддин чиқди.

      – Носир онамга қанақа ташхис қўйди? Ундан сўровдингми?

      – У келганда мен йўғидим, – хижолат чеккан каби тушунтирди укаси. – Кўп дорилар қўшилган осма уколларни буюрган. Дориларни топдирдим. Тумандан келган дўхтирлар билан ҳам гаплашдим. Улар томоқ оғриқ дейишди.

      – Йўғ-э, томоқ оғриғи шунақа оғир бўларканми? Тўғри, иситма жуда кўтарилиб кетиши мумкин. Лекин бунчалик беҳуш қилмас, деб ўйлайман.

      – Дард устига чипқон бўлиб, ўтган куни битта тишлариниям олдирибдилар.

      – Ииҳ… – Нуриддин лабини тишлаб, бош тебратди. Шу топда ўзининг битта ақл тишини олдириб, бир ой қийналганини, ўшандан кейин хотирасига анча путур етганини эсладию онасини яна кўз олдига келтириб, дардига дард қўшилди. Шунинг баробарида дилида йилт этган умид чироғи ёнди. – Бултур ҳам аҳволлари оғирлашувди, сен Масковдалигингда…

      – Эшитиб, юрагим ёрилай деган.

      – Онамнинг дардлари доимо оғир ўтади. Чидайдилар. Худо хоҳласа, бу дафъа ҳам ўтиб кетар. Носир келсин, дарҳол шифохонага олиб борамиз.

      Баҳриддин умидсиз бош чайқади:

      – Носир ака шифохонага рўйхуш бермаган.

      – И-йэ, нима учун ахир? – Нуриддиннинг кўзлари каттарди. – Хоҳламадими?

      – Ўринларидан қўзғатиш мумкин эмас, дебди.

      Нуриддин йиқилган еридан энди қад ростлаганда яна хандаққа юмалаган одам аҳволига тушди. Кўнглида ёнган чироқни шамол ялаб, пир-пир титратдию ўчирди-қўйди. Тилига бирор сўз ҳам келмай кўзларини юмди. Бундан ташвишга тушган укаси ака кўнглига тиргак тиради:

      – Бу – ҳукм эмас-ку, ака. Ўйлайманки, осма уколдан кейин бирор ўзгариш бўлар. Ноумид шайтон, дебдилар.

      – Ҳай, бошдан гапир-чи, онамнинг аҳволлари аввал қандайиди? Бир ҳафта олдин бирга бўлгансизлар-ку.

      – Яхшийди. Шунга ишониб, бу ёққа жўнатувдик… – Баҳриддин ўйланиб қолди. У яна нимадир демоқчи бўлиб, оғиз жуфтлади. Унинг кўзларида қандайдир истиҳола борга ўхшарди. Бироқ, карахтлиги боис, Нуриддин буни пайқамади. Онасининг Тошкентдан қайтган кунлари, санаторийда қандай муолажалар қилингани, ниҳоят, қишлоқдаги сўнгги уч кундаги антиқа ишлари уни кўпроқ қизиқтирарди. Уларнинг даврасига яна бир укаси – Сайфиддин ҳам келиб қўшилдию баъзи ҳолатларга анча ойдинлик киритди.

      Сайфиддин бу ҳовлидан қарийб икки чақирим нарида, ўзининг каттагина оиласи билан бирга яшаса-да, деярли ҳар куни, кун ора отасию онасидан хабар олиб туради, уй-рўзғор юмишларига кўмак беради. Соғлиғи ёмонлиги, бир кўзи ожиз, иккинчиси анча заифлиги боис у ўз мутахассислиги – фаранг тилидан мактабда камгина дарс ўтади, пешиндан

Скачать книгу