Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

ўз таъсирини кўрсатади. Бола туғилиши учун кучаниқ етишмайди. Аҳвол шу зайлда давом этса, бола ичда, қон орасида қолиши, бу муқаррар ўлимга олиб бориши, онани ҳам хавфли аҳволга тушириши мумкин. Фақат тиғни ишга солсагина омон қолишга умид бор. Бунинг учун аёлнинг ўзидан ҳам, яқинларидан ҳам розилик олиш зарур.

      Нуриддин кўз ёшларини тиёлмайди ва бошқа нажот ҳам йўқлигига кўзи етиб, иккилана–иккилана розилик билдиради. Туни билан Худога ёлвориб, дераза ортида у ёқдан бу ёққа юриб чиқади. Тонгга яқингина ҳамшира унинг кўнглига чироқ ёқади:

      – Сингилча муборак бўлсин, укажон!

      – Онам… ўзлари тузукми? – қуйилиб келган ёш дарёларини тўхтатолмай, сўзларни ичдан аранг суғуриб чиқаргандай сўрайди у ҳамширадан.

      – Яхши… Умрларидан бор экан, зўр дўхтир навбатига тўғри келдилар. Худонинг ўзи асради. Энди бемалол уйга кетаверинг.

      Нуриддин ихтиёрсиз равишда чўнтак ковлаб, ёнидаги ягона ўн сўмликни ҳамширага узатиб, миннатдорчилик билдиради.

      Кейин билса, онасининг аҳволи яна оғирлашган, унга янгидан қон қуйишган. Буни онаси уйга қайтган куни ўғлига айтиб берган.

      – Энди туғманг, онажон, – деб юборган ўшанда Нуриддин. – Бизга ўзингиз керак, соғлиғингиз керак.

      – Ўзим истабманми, балажоним, Худони бергани-да, ношукурлик қилиш – гуноҳ. Ахир қайси биттанг ортиқлик қиласан?

      Бу – оғир гап эди. Нуриддин ҳеч нима деёлмай ерга қараган.

      – Бунга нима от қўясан, бачам? – онаси беш кундан кейин оппоқ матога ўралган, фақат бошчаси очиқ, жимитдайгина, ҳатто яшашига ишониш мушкул чақалоқни қўлида тутиб, акасига кўрсатган. Нуриддин афтини тириштириб, четга қараган. – Тешкайи қаяманг, акажон, – чақалоқ номидан онаси гапирган, – ҳали ман шундай чиёйли қиз бўяйки, ҳамма ҳавас қисин. Сизга чойлай дамлаб беяман, овқат пишийиб беяман.

      – Ҳоо, шу-я? – Нуриддин масхараомуз илжаяди. – Носкадихон.

      – Ношкадихон эмашман, акажон, манга чийойлиёқ от топинг, акажон…

      – Бўпти, ана, Ҳилола бўлсин, – деган Нуриддин бир дам ўйлаб олгач. – Сиз Шамсия– Қуёш, бу – Ҳилола, атрофингизда кичкина Ой бўлиб айланади.

      – Яхши от топдинг, бачам, – онаси қувониб кетади. – Ойдай ёруғ бўсин, йўллариям ойдин бўсин. Акаларидай катта ўқишларда ўқисин…

      Ҳали хасталик аримаган, аммо ишончли сўзлар ҳозир ҳам, автобусда елиб бораётиб Нуриддиннинг қулоқлари остидан майин таралгандай туюлди. Ёнида эса ўша мурғак, кўпларга ташвиш келтириб, оламга мўралаган, акаси назарига илмаган Ҳилола. У ҳам тинимсиз онажони ҳақида ўй суриб боряпти, энг оғир дамларда меҳрибонига дармон бўлолмагани учун ўзини ерга уриб, гўрга соляпти.

      Нуриддин ўзи сезмаган ҳолда “уф” тортди, Ҳилола унга ялт қараркан:

      – Ака, сўрамадизми, нимага касалхонага ётқизишмабди? – деб сўради.

      – Сўрамабман. Ким билади, балки жой

Скачать книгу