Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 25

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

уч ой аввал, антиқа муолажадан кейин онаси тушган вазият кўз ўнгида жонландию ўзи айтган сўз амалга ошадигандай туюлди.

      Онасини Тошкентга олиб борганидан сўнг ўз ҳолига ташлаб қўймади, албатта: ҳар хил тоифадаги шифокорларга кўрсатди, текширувлардан ўтказди. Бир профессор ошнаси ошқозон ҳам жигар учун туркона-қўлбола дори тайёрлаб берди. Ўша дори онасига анча наф қилди-қабзиятни яхшилаб, жиғилдон қайнашини тўхтатди. Шу орада хоразмлик экстрасенс қиз Муяссар Шарипова пойтахтга келибди, сеанслар ўтказаяпти, деган овозалар тарқалиб қолдию Нуриддин ўша қизни топишга киришди. Таниш-билишлар воситасида уни уйга таклиф этди. Чиндан ҳам табиб қизнинг талабгорлари жуда кўп экан, вақти нуқтаи назаридан бошқа бир неча беморларни ҳам уникида кўришга қарор қилди. Аввал бегоналар ҳожати чиқарилгач, Нуриддин онасини унинг ҳузурига олиб кирди. Юмшоқ курсига ўтқазиб, изига қайтди. Дарҳол табиб билан бемор ўртасида суҳбат бошланди. Ёшгина қизчанинг бу қадар шуҳрат қозониши, ажиб муолажа усули, дардлардан қутулган беморлар миннатдорчиликлари уни ҳайратга солди. Лекин, қизиқ, онаси нега унга ялиняпти:

      – Жон қизим, йўқ дема, сани эшитиб, Бухородай узоқ ердан келдим…

      – Сизни дардиз эскийкан, тушунинг, холажон, ман даволай олмийман, – дер эди Муяссар юмшоқ, майин товушда. – Дўхтирларга қаратинг.

      – Дардгинангни олай, қизим, кўнглим сезиб турибди, сандан наф кўраман.

      Нуриддин бунақа бўлишини сира кутмаган эди, нима қиларини билолмай, эшик ортида бир лаҳза ўйланиб қолди. Онасининг ноумид бўлиши, руҳи тушиб кетиши дилига ғулғула солдию ичкари кириб, табиб қизга илтимос қилди:

      – Муяссархон, онам сенга қаттиқ ихлос қўйганлар. Ихлосия-халосия, деган гап бор. Агар оғирлик қилмаса…

      Қизча иккилана-иккилана муолажасини бошлади: бармоқларию кафтларини беморга яқинлаштириб, узоқлаштириб, турли ҳаракатлар қилишга киришди. Нуриддин яна хонани тарк этди. Салдан сўнг онаси қизарган, терга ботган ҳолда меҳмонлар ёнига кирди. Ўғли ҳамда келини ҳол сўраганда:

      – Жуда яхши, балажонларим! – деди онаси кўзлари порлаб.

      “Демак, фойдаси тегибди-да, – деган ўй кечди ўғилнинг хаёлидан. – Унда нимага рад этдийкан? Балки бирор жумбоқ бордир?”

      У ўзини ҳам табиб қизга кўрсатгиси келди, кўпдан буён қийнаётган уйқусизлик дардидан қутилишни мўлжаллади. Бу ишга киришишдан аввал Муяссардан онаси ҳақида суриштирди. Қиз аниқ жавоб беришдан қочдими ёки чиндан–да, даволашга кўзи етмадими, аввалги жавобини такрорлади. Кўп гапириб, эзмалик қилишни ёқтирмас экан, бошқа савол кутмай, қўл ҳаракатларини бошлади. Бироқ Нуриддин ўзида қандайдир ҳолат ўзгариши сезмади. Қайтага ўша кеча уйқуси бадтар ёмонлашди.

      7. ЖУМБОҚ

      Қаттиқ чарчаган, руҳий эзилган эса-да, Нуриддиннинг уйқуси келавермади. Яна табиб қизалоқ хаёлида ўралашаверди: “Наҳотки Муяссар онамнинг анча абгор бўлганини, вужуди ишдан чиққанини сезган? Нега ўзимга ҳам айтмади? Бунақа нарсаларни айтиш тақиқланганмикан? Жиддийроқ уринмадим.

Скачать книгу