Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 30

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

онасининг таклифи ўзига ёқиб тушган, лекин хотини билан бировнинг уйида, бўйин қисиб яшашни истамаган Нуриддин онасига бошқача тушунтиришга уринди:

      – Қизлар хизмати бошқа, келинники бўлакча, она. Ахир буни уйга келтиргунча қанча қийналдингиз… – у кулди. – Энди боплаб хумордан чиқинг.

      – Йўқ, келинни ўзим учун эмас, сан учун олганман, бачам. Келин ёнингда бўлса, кўнглинг жойида бўлади. Шу учун, тезроқ ҳаракатингни қил.

      – Ҳаракатим йўқ эмас, онажон, уйга ариза берганман. Янги уй олишим керак. Ишхонадан ваъда беришган.

      Хотини билан ёлғиз қолганда Нуриддин ундан сўради:

      – Онамга ишлов берибсан, а?

      – Йўўқ, ўзлари-да, балагинам қийналиб кетди, иссиғи бор, совуғи бор, қачонгача исталобойни авқотини ейди, деганлар.

      – Шундай-ку, аммо, қирқига чидаган қирқ биригаям чидайди. Уй ҳал бўлсин, кейин сени олиб кетаман.

      Озода синиқ кулгандай бўлди.

      – Ҳа, яна бирор гап айтдиларми?

      – Боши очиқ йигит: шаҳарда ҳар хил қизлар кўп, бириси бўлмаса бошқаси кўз сузади, айтиб бўлмайди-да, айланай, дедилар.

      Нуриддин кулиб юборган ва очиқчасига:

      – Энди унақа даврлар ўтди, хоним. Елкага хўржин тушди, – деган эди.

      Кейинги ҳафтасида эса онаси келини билан бирга тўғри ўғлининг ишхонасига борган, кейин биргаликда у яшайдиган ижара ҳовлига жўнашган эди. Шубҳасиз, онаизорнинг бу қилиғидан Нуриддин аввал уялган, сўнг ичдан миннатдор бўлган. Сал ўтмай, алоҳида ҳужраси бор болохонали уйни ижарага олиб, кўчиб ўтишган. Дарҳақиқат, бу ҳаракатда ҳикмат бор экан, орадан ярим йил ўтмай, ёш оилага икки хонали уй бериб, хурсанд қилишган.

      Нуриддин “уф” тортди. Онасининг бунақа мардона ишлари, ёш оила аъзоларининг аҳил бўлишлари учун жонини жабборга беришлари шу билан кифояланганда, эҳтимол, Озода ҳам, бошқа баъзи келинлари ҳам бунчалик куйинишмас, бу қадар оҳ-воҳ чекишмас эдими?

      Дарвоқе, Тошкентга кўчиш-чи? Буниси ҳам антиқа. Нуриддин аспирантурага қабул қилиниб, дастлаб, бир ойдан кўпроқ вақт ҳовлига қорасини кўрсатолмади. Бундан Шамсия буви қаттиқ ташвишга тушди. “Балагинам ейиш-ичишда қийналоптимикан? Кечалари иссиқ овқатсиз, нон кавшаб ётса керак-да?” деган гапни айтиб, ичида қаланғи-қасанғи аёллардан шубҳаланади, оиласи бузилиб кетишидан ташвишланиб, ичэтини ейдию қайнана-келин поездга ўтирадилар…

* * *

      – Укаларингга айт, Нурдин, жуда бўкирмасинлар, ўзинг ҳам ҳа деб кўз ёши тўкаверма, – деб Маҳмуд амакиси аввало катта жиянга таъсир ўтказмоқчи бўлди. Бу вақтда атроф ғира-ширалашган, қишлоқ аҳли асосан уйқуда эдию бироқ фарзандларни айтилган лаҳзагача тутиб туриш имкони бўлмаганди. Бутун ҳовли аёллару эркаклар ҳамда ёш болаларнинг фарёди билан кўмилган эди. Бу қадар баланд овозда, дардли йиғлашни аввал хаёлига келтирмаган Нуриддин ҳам бошқалардан қолишмасди. Унинг ҳолатини кўриб, амакиси ташвишга тушдию чақириб олиб, насиҳат қилди. Бироқ жиян селдай оқаётган кўз ёшларини рўмолчаси билан артиб,

Скачать книгу