Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов страница 38
Дастлаб кичикроқ муаммоларни ҳал этишда иштироким, тўғрироғи фикрим зарур бўлди. Нашриётда 2-3 йилдан бери бир китоб жанжали давом этаётган экан. Келди Қодировнинг “Сел” романи уюшмада муҳокамадан ўтган, нашриётда эса салбий тақризлар туфайли тўхтаб қолган экан. Келди табиатан талашувчи, ҳатто озроқ даражада жанжалкаш эди. Шу феъли туфайли унга қаршилар етарли бўлгандир. Уюшмадаги муҳокамада иштирок этмагандим. Нашриётда қўлёзмани ўқишга мажбур бўлдим. Асар ҳақида салбий фикрларни кўп эшитганим учун аввалига ўқигим келмади. Кейин асар мени “ўзига тортди”. Роман одамлар айтганидай паст даражада эмас эди. Келдига таҳрир лозим жойларни кўрсатгач, бир таклиф айтдим:
– Шу китобни “роман” деб чиқаришингиз шартми? “Қисса” деб қўйсангиз шуҳрат отидан тушиб қоласизми? “Роман”ни олиб қўйсангиз, сизга қарши бўлаётганларнинг шашти пасаяди.
Келди мақсадимни тушунди. Аввал айтганимдай, ёш адибнинг роман ёзишига кўнгли торлик қилувчилар топиларди. “Сел”ни “қисса” деб белгиладиг-у, тортишувлар барҳам топди. Китоб чиқди, танқидга учрамади.
Мен ҳамиша қора қалам билан таҳрир қилардим. Саҳифани бўяб, ёзувчи кўнглини хира қилмаслик учун майда ҳарфлар билан тузатиш киритардим. Таҳрирдан кейин муаллифга кўрсатиб, “Таҳрирдан кўнглингиз тўлмаса, ёки хато ўзгартиш киритган бўлсам ўчириб чиқинг”, деб унга эркинлик берардим. “Фақат меники тўғри, мендан кейин битта нуқтани ҳам ўзгартирмайсиз”, деган талабдан узоқ эдим. Чунки, биринчидан, муҳаррир адашиши мумкин, иккинчидан, муҳаррир истаги билан бўяб чиқилса, ёзувчининг ўзидан нима қолади?
Бу каби китобларни нашрга тайёрлаш, фикр олишув, баҳслашув, тортишувлар мени қийнамасди. Аксинча, бу жонли жараёндан руҳланардим. Тенгдошларим, мендан ёши кичикроқ адиблар китобларини тайёрлашда масъулият ҳисси ошарди. Нотўғри талаб ёки танқид билан уларнинг кўнглини оғритиб қўйишдан қўрқардим. Эҳтимол шундай воқеа ҳам содир бўлгандир, чунки бирон қўлёзма билан танишиш ва баҳолашда муаллиф билан таниш ёки нотанишлигимни четга суриб, холис баҳо берардим. Тўғри, қанчадир қўлёзмаларга салбий баҳо берганман, муаллифларининг ранжиганлари табиий, дўстликдан кечганлари ҳам бордир. Эҳтимол, бу асарлар нашриётдан кетганимдан кейин китоб ҳолида чиққач “Йўлимни тўсиб