АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб. РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ страница 25

Жанр:
Серия:
Издательство:
АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

Скачать книгу

билан қилган муомаласи янада чўчитиб қўйди.

      Ҳусайн амирнинг хосхонасидан чиққанида ал-Қумрий “Уйда сўзлашурмиз”, деган эди. Ҳусайн устозининг ишорасини дарҳол тушунди. Фақат сарой дорихонасидан маъжун тайёрлаш учун гиёҳлар олишга ижозат сўради.

      Дорихона Арк табибхонаси ортида, киши кўзига ташланмайдиган бурчакда эди. Энди улар қалъа ҳудудида ҳеч қандай монеликсиз ҳаракатланишарди. Ал-Қумрий Ҳусайнни дорихонага бошлаб келди. У илк бор бу қадар бой дорихонани кўрди. Салқин ва нимқоронғи хоналардаги саноқсиз токчаларда етти иқлимдан олиб келинган дори-ю гиёҳлар тартиб билан терилган. Алоҳида токчаларда ноёб ҳаб дорилар, мор заҳридан тортиб йироқ мамлакатлардан келтирилган малҳамлар ҳам сақланади. Бошига ихчам салла ўраган кекса доручи уларни хушнудлик билан қарши олди. У ёш табибнинг ташрифи борасида фармойиш берилганини айтди. Ҳусайн денгиз пиёзи билан Рум райҳонидан керакли миқдорда олди.

      Аркдан чиққанларида устоз ва шогирднинг чеҳралари очиқ эди. Ҳусайн амир ҳузурига ташрифи натижасидан мамнун. Тезроқ уйга етиб олишса-ю, устозига Нуҳ ибн Мансурнинг номдор табиблар аниқлай олмаган сирли хасталиги борасидаги фикрларини баён қилса. Аммо ал-Қумрий доимгидек ҳушёр эди.

      – Бош табибдан эҳтиёт бўл, – деди оҳиста.

      – Ғайс ибн Ваққосданми?

      – Ҳа.

      – Нечун?

      – Елкасини кўтариб, ер “чизиб” юрадургон бул зот ўзидан ўтганни қулатмоққа ишқибоз.

      – Бундай аъмол табибга муносиб эмас.

      – Сен илму урфон ҳазорасининг туб-тубинда ғаввосдек сузмоқдасен. Шундан масрурсен. Аммо, билмайсенки, ҳасадкор, ичи қаролар мудом сенга шум ният ила кўз тиккайлар.

      * * *

      Йиллар ўтган сари Абдуллоҳ ибн Ҳасан ўзи туғилиб-ўсган Балх шаҳрини тез-тез ёдга оладиган бўлди. Баъзан хаёлида Балх кўчаларида югуриб юрган болакайга айланиб ҳам қолади. Сомонийлар ҳукмронлиги даврида Бухорога келиб қолган кунларини ҳам бот-бот эслайди. Ўшанда Бухоро амири Нуҳ ибн Мансур уни Хурмитан қишлоғига молия амалдори қилиб тайинлаган эди. Бахти кулиб, Афшона қишлоғилик Ситорабонуга уйланди, бола-чақа орттириб, палак ёзди. Бухорода ака-ука, яқин уруғ-аймоқлари бўлмагани учун ишонгани оиласи, фақат икки фарзанди бўлиб, бор меҳрини уларга берди. Кичик ўғли Маҳмуднинг илмга ихлоси йўқ. Тўнғичи Ҳусайн эса фавқулодда зеҳн соҳиби. Айниқса, табобат илмида Бухоронинг номдор табибларидан ҳам илғорлаб кетди. Абдуллоҳ ўзидан кейин оиланинг суянчиғи, ота авлодининг номини улуғловчи ҳам тўнғич фарзанди эканини яхши билади. Бугун амир ҳузурига чақирилган ал-Қумрий билан Ҳусайнни ботиний ваҳима билан кутаётир. Завжаси Ситорабону бу безовталикнинг боисини қайта-қайта ёлбориб сўради. Аммо, соч-соқолига “қиров тушган” Абдуллоҳ тўнини тескари кийиб олган мисол беун. У тез-тез дарвозага бориб келади. Кўчага мўралаб термилади. “Уф” тортиб, ортига қайтади. Бир пайт дарвоза томонда узоқ қолиб кетди. Ситорабону хавотир олиб, ичкари ҳовли эшигидан қулоқ солиб турди. Долондан ал-Қумрий билан Ҳусайннинг овозлари эшитилди. Шундан кейин “Оллоҳимга

Скачать книгу