Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 9

Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй

Скачать книгу

куни мен яна мисс Барклининг олдига бордим. Боғда у кўринмади, шунинг учун мен санитар машиналар келиб-кетиб турган вилла ёнидаги эшикка яқинлашдим. Ичкарига кириб, госпиталнинг катта ҳамширасини кўриб қолдим. У менга, мисс Баркли навбатчилик қиляпти, деди.

      – Уруш, биласиз-ку.

      Мен, биламан, дедим.

      – Сиз италян армиясида хизмат қилиб юрган ўша америкаликмисиз? – деб сўради у.

      – Ҳа, мэм.

      – Нега ундай қилдингиз? Нега ўзимизга ўтмадингиз?

      – Ўзим ҳам билмайман, – дедим мен. – Энди сизларга ўтсам бўлармикин?

      – Энди ўтиб бўлмас дейман. Айтинг-чи, нега италян армиясига кирдингиз?

      – Мен Италияда яшаганман, – дедим мен, – мен италянча гаплашаман.

      – О! – деди у. – Мен италянчани ўрганяпман. Жуда чиройли тил.

      – Уни икки ҳафтада ўрганиб олса бўлади, дейишади.

      – Йўғ-э, мен икки ҳафтада ўрганолмасман. Мен бир неча ойлардан бери шуғулланаман. Агар уни кўрмоқчи бўлсангиз, соат еттидан кейин кела қолинг. Унгача ишини топшириб бўлади. Лекин ўзингиз билан қаланғи-қасанғи италянларни судраб юрманг.

      – Тили чиройли бўлишига қарамасдан-а?

      – Ҳа. Ҳатто чиройли мундирларига ҳам қарамасдан…

      – Кўришгунча, – дедим мен.

      – Arivederci, tenente12.

      – Arivederci. – Мен ҳарбийча қўл силкиб, чиқиб кетдим. Чет элликларга италянчасига ҳарбий салом бериб, одам ўзини ғоят ўнғайсиз сезади. Италянча ҳарбий салом четга чиқаришга мўлжалланмаган экан, шекилли.

      Кун иссиқ эди. Мен эрталаб Плава томондаги кўприк олди истеҳкомига бориб келдим. Ҳужум шу ердан бошланиши керак эди. Ўтган йили нариги қирғоқдан деярли юриб бўлмасди, чунки довондан понтон кўприккача ёлғиз биргина йўл бўлиб, у ҳам бир чақирим масофада пулемётлар ва тўплардан ўққа тутилиб турарди. Бундан ташқари ҳужумни таъминлаб берувчи барча транспорт воситалари учун торлик қилганидан, австрислар бизнинг тоза абжағимизни чиқаришлари мумкин эди. Аммо италянлар дарёдан ўтиб, қирғоқ бўйлаб иккала томонига шунчалик силжиб боришган эдики, энди улар дарёнинг Австрияга тегишли қирғоғида бир ярим чақиримча майдонни эгаллаб олишганди. Улар қўлга киритган энг катта устунлик шу эди, австрислар эса энди уларнинг бу ерда мустаҳкамланиб олишларига йўл қўймасликлари керак эди. Ўйлайманки, иккала томон ҳам ўзаро дилозорлик қилишдан тийилгандай, дарёнинг қуйи томонидаги бошқа бир кўприк олди истеҳкоми эса ҳамон австристлар қўлида эди. Австрия хандақлари қуйироқда – тоғнинг этагида, италянлар турган жойдан бир неча қадам нарида эди. Аввал қирғоқда шаҳарча бор эди, лекин ундан ном-нишон қолмади. Булардан нарироқда темир йўл станциясининг вайроналари ҳамда очиқ ялангликда бўлганлигидан тузатиб-нетиб бўлмайдиган бузилган кўприк бор эди.

      Мен тор йўлдан дарёга томон тушиб бордим-да, машинани тепалик этагидаги тез ёрдам пунктида қолдириб, тоғ пана қилиб турган понтон кўприкдан ўтдим ва вайрон бўлган шаҳар ўрнида ҳамда тоғ ёнбағрида жойлашган хандақларни айланиб чиқдим. Ҳамма блиндажларга кириб олган эди. Мен артиллериядан ўт очиб ёрдам сўрашга ёки алоқа узилиб қолганлиги-ни маълум қилишга тайёрлаб қўйилган ракеталарни кўрдим.

Скачать книгу


<p>12</p>

Кўришгунча, лейтенант (итал.).