Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров страница 12
– Сиз нималар ҳақида гапиряпсиз тушунмайман… Унақа чиройли гаплар бизга ўхшаган аравакашлар учун эмас, – сал юмшагандай бўлди Худоёр. – Айтганларингиз рост бўлса, хе йўқ, бе йўқ жиноятчи қолиб, айбсиз одамни қамаб ўтирганларингни қандай тушунса бўлади.
– Сиз асоссиз ушлангансиз, деб айтолмайман, – жайдарироқ тушунтиришга урунди гуруҳ раҳбари, – терговда сизга шубҳа қилишга етарлича асослар бор. Илёс бобо билан муносабатларингиз азалдан ёмон бўлган, унга «Ўлдираман!» дея пўписа қилгансиз ва ниҳоят, мошинангиздан далилий ашё – қон доғлари билан пичоқ топилган. Бундай ҳолатда терговчи сизни гумондор сифатида ушлашга, қамоққа олишга санкция олишга мажбур эди. Бироқ кейинчалик терговчида сизнинг айбдорлигингизга шубҳа пайдо бўлган. Иш билан танишиб чиққач, шундай шубҳа менда ҳам туғилди. Аммо сизни қўйиб юбориш учун шубҳа, гумонларнинг ўзи етарли бўлмайди. Айбсизлигингизни исботлашимиз керак. Шу сабабли сиз менга ҳаммасини бир бошидан, ипидан игнасигича, қандай бўлса шундайлигича гаприб беришингиз, ҳеч нарсани яширмаслигингиз лозим.
– Шунда мени қўйиб юборасизми? – Худоёрнинг кўзларида умид учқунлари порлади.
– Айбсиз бўлсангиз, қўйиб юбормай нима қиламиз! Давлат номидан узр ҳам сўраймиз, даъво қилсангиз суд сизга етказилган моддий ва маънавий зарарни ҳам ундириб беради.
– Уйимга, болаларимнинг ёнига қайтсам бўлди, – чуқур «уфф» тортди айбланувчи, – менга бошқа ҳеч нарса керак эмас.
– Бошлаймизми? – гуруҳ раҳбари ҳалимдай ювош бўлиб қолган йигитга тикилди.
– Беайб қамалиш сулоламиз тақдирига тушган бобо мерос иллатми, ҳайронман! – гапни узоқдан бошлади Худоёр. – Бобом раҳматли хўжаликда сувчи бўлган экан. 1939 йилда колхоз шийпонида ўтказилган йиғилишда вилоятдан келган вакил – Соломон амакидан ўзбекча гапиришни талаб қилиб, кўпчиликнинг олдида компартия вакилини «изза« этиб, «ҳақоратлагани» учун миллатчи сифатида беш йилга қамалиб кетган экан. Отам раҳматли чўлдаги пахта етиштирувчи хўжаликлардан бирида бригадир бўлиб ишларди. 1985 йил тўққизинчи синфда ўқиб юрган пайтимда отам ҳам «пахта иши» бўйича «қўшиб ёзиш»да айбланиб, олти йилга қамалиб кетди. Онам шўрлик бир этак бола билан дод-войлаб қолаверди. Гдлян, Иванов каби зўравонлар бутун бир миллатни ўғри, порахўрга чиқарди. Ўқимаган, оми одам бўлсам ҳам, бир нарсага сира ақлим етмайди, йил ўн икки ой пахта даласидан нари кетмайдиган оддий бригадир қандай қилиб «қўшиб ёзсин»! Мустақиллик шарофати билан бошқалар қаторида отамиз ҳам оқланиб, уйга қайтди. Аммо касалланиб, ярим жон бўлиб