Қазои Қадар. Аббос Саид

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 18

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Қазои Қадар - Аббос Саид

Скачать книгу

ёнида шериклари борлигини ҳам унутиб қўяёзганини идрок этиб, ана шу нарсадан хижолатланиб сўзида давом этди: ‒ Ўзимизни айтаман-да, мана аста-секин ўзимиз икки катта идоранинг рухсатини олдик-ку дейман-да! Қани, анави Людмила Ильинична эдими, ўша Людапа билан Адлияга ҳам бориб кўрайлик-чи, зора у ердаям ишимиз рисоладагидек кўчса!

      Сафохон қариянинг оғзидан “ишимиз рисоладагидек кўчса” иборасини этиши ҳамоно самимий жилмайди. У бу иборани қариялар билан бирга диний идорага борганларида ‒ Муфтийнинг қабулига кирганларида илк бор унинг оғзидан эшитганди, мана энди ўша иборани Абдурасул ота ўзлаштириб ўрнида қўллаётганидан мамнун бўлиб нонвойга кўз қирини югуртирганди, нонвой Тошмурод ҳам бу жумлага эътиборини қаратиб ярим жиддий-ярим истеҳзоли куларкан:

      ‒ Абдурасул ота дейман-да, ўша куни Муфтийнинг қабулига кирганимизда ҳужжатларимиз юқори идораларда қоқилмай ўтишини тилаб билдирган чиройли жумласини ёдлаб олибсиз-ку! У кишиям “зора ишларингиз рисоладагидек битса!” деб бизларнинг кўнглимизни кўтариб кузатиб қўювдилар, ўша жумла сизнинг оғзингизда ҳам ҳозир жуда чиройли эшитилди-да!.. ‒ деб уни алқади.

      Абдурасул ота улар ўша кунги диний идора раҳбарининг мазкур жумласини эслаб қолганларидан ва бугун у ўша иборани ўрнида қўллаганига эътиборларини қаратганларидан севиниб, мақтов маълум маънода унга хуш ёқиб кетиб:

      ‒ Ўзбекда чиллаки чиллакини кўриб чумак уради деган гап бор! Нима, у кишидан ўргансак ярашмабдими? Бизам ҳозир сизларнинг масжидингизнинг муфтийсимиз! ‒ деб узининг қадрини юқори кўтарган бўлди.

      Сафохон қариянинг ўзини мақташида беғуборликни кўриб, бошқа томондан эса бу беғуборликда ўзбекона бир соддалик ‒ афандилик ҳам уфуриб турганини ҳис этгани боис:

      ‒ Жуда тўғри айтдингиз! ‒ деб кулди.

      Нонвой ҳам унинг фикрига қўшилиб бош тебратиб:

      ‒ Абдурасул отам оладилар-да, а! ‒ деди, хаёли юқори идораларга, хусусан Адлияга боришлари кераклигига кўчиб, анча жиддий қиёфада сўради: ‒ Нечук бу рус кампир масжидимизнинг иши учун югуриб юрибди? Адлиягаям, керак бўлса энг катта инстанциягаям чиққаним бўлсин деганмишми? Тунов куни Норбобо ака шундай деяётгандилар!

      Абдурасул ота аввал нонвойга, сўнг эса Сафохонга муҳим янгиликни етказишга шайлангандай ўтирган ерида икки-уч бор тебраниб қўяркан, учбурчакка монанд текисланган мош-гуруч соқолини силаб тағин-да тартибга келтирган бўлди, қимирлаган сари ғирчиллайверишини қўймаётган ўриндиқнинг икки ёнини текширгандай устига кийдирилган қора матоли ёпинчи тагидан қўл суқиб у ер-бу ерига бармоқларини олиб борди, бу ишидан қаноат ҳосил қилмай дам ўнг қўлини, дам эса сўл қўлини пастга тушириб ўриндиқ маҳкамланган мурватларни ҳам пайпаслади, лекин бу уриниши ҳам бесамар кетгани учун автомаркаб эгасига бирор оғиз сўз демай қўлларини тимирскилаётган еридан тортиб олиб, ўнг қўлини эшик ойнасидан чиқариб ўша ёққа алангалаб қўяркан, яна асли ҳолатига қайтиб

Скачать книгу